Қонунчиликка кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламаси қуйидаги миқдорларда бўлиши белгилаб қўйилган:

  • Тил бўйича ўқитувчи – 18 соат;
  • Ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог – 24 соат;
  • Мусиқа ходими, хореограф – 24 соат;
  • Жисмоний тарбия йўриқчиси – 30 соат;
  • Тарбиячи, тарбиячи-методист – 36 соат;
  • Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти – 25 соат;
  • Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси – 36 соат.