Муҳокамага қўйилган 2024 йил учун мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ёйиш мақсадида “Соғлом овқатланиш стратегияси”ни тасдиқлаш кўзда тутилган. Бунда қуйидагилар белгиланган:
– супермаркетларда соғлом турмуш тарзи маҳсулотлари учун махсус “соғлом овқатланиш” жавонларини ташкил этиш;
– таркибида трансёғлар, шакар ва туз миқдори юқори бўлган маҳсулотларни ТВда (асосан болалар учун телеканалларда) ва кўчалардаги рекламасини чеклаш;
– озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар маҳсулот қадоғида трансёғ, шакар ва туз миқдорини кўрсатиш;
– аҳолига ўз соғлиги ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш;
– ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун парҳез овқатланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
– ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш.











