Маълум қилинишича, аҳолида ваҳима уйғотган ушбу воқеа аслида Россиянинг Волгоград областида содир бўлган.
Хабарда қайд этилган Шалқон, Вандоб, Кампиртепа қишлоқларининг тоғларида яшовчи ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлиги тасарруфидаги Сурхон давлат қўриқхонаси томонидан доимий муҳофазага олинган. Қишнинг қаҳратон совуқ кунларида қўриқхонада мунтазам равишда ёввойи ҳайвонлар учун биотехник тадбирлар амалга оширилиб, ёввойи ҳайвонлар учровчи жойларга озуқабоп емлар ҳамда хашаклар қўйиб чиқилади.
«Хабарда илова қилинган расмлар ҳам ушбу ҳолат Сурхондарё вилоятида содир бўлмаганини кўрсатиб турибди. Сабаби мурожаатда белгиланган ҳудудларда жорий йил ҳисобидан қор тушмаганини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Бошқарма ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳар қандай хабарларга ишонмаслик, ҳолатга ишонч ҳосил қилмасдан хулоса чиқармаслик ва ижтимоий тармоқларга тарқатмасликни сўраган.











