«Дунё» хабарига кўра, унда мамлакатга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Игнасио Дусметнинг айтишича, Ingeser Испаниянинг 45 йилдан ортиқ тажрибага эга етакчи муҳандислик компанияси ҳисобланади.

«Компания шаҳарсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика ва логистика, архитектура, кимё ва «яшил» энергия соҳаларида дизайн билан шуғулланади, деди у. - Бугунги кунга қадар компания ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнига рақамлаштиришни жорий этиш орқали самарали ечимларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича дунё бўйлаб 3 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган».

Испания томони, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларда иштирок этишига қизиқишини тасдиқлади.