Қашқадарё вилояти Миришкор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ 2024 йил 2 январ куни содир бўлган.

Миришкор тумани Янгиҳаёт маҳалласи Чандир қишлоғи ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланаётган Nexia машинаси йўлнинг қарама-қарши томонидан кетаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган пиёда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этади.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.