Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ёшлар билан учрашувда Андижон тумани, «Терактаги» маҳалласида истиқомат қилувчи 12 ёшли китобхон Асадилло Розиқов билан суҳбатлашди.
У китоб етишмагани учун «Ёш китобхон» кўрик танловида энг юқори натижани қўлга кирита олмаганини билдирди.
Шундан сўнг, Шуҳратбек Абдураҳмонов маҳаллада кутубхона қурилишини, 1 ой ичида очилишини, уни Асадилло Розиқовнинг ўзи бошқаришини маълум қилди.
«Отасига минг раҳмат, китоб етмагани учун озгина қолиб кетдим деяпти. Ўзига машина сўрамаяпти, ўзига уст-бош сўрамаяпти маҳалласига кутубхона сўраяпти… Жойни танлаймиз, Худо хоҳласа бир ойда сенга зўр кутубхона қилиб бераман, ўзинг юргизасан, бўптими?», деди вилоят ҳокими.
Якунда ҳоким кутубхонани 25 январ куни очилишини буюрди.











