Кеча, 10 декабр куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида сессия бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда вилоят ҳокими қарорига асосан туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Серoбиддин Исмоиловни вазифасидан озод этиш масаласи кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан тасдиқланган ҳолда, туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш айни кунгача туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳожиакбар Умаровга юклатилган.
Серoбиддин Исмоилов Избоскан туманига 2018 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётганди.












