Вазирлик ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода назорат тадбири ўтказилганда фуқаро Р.Э.И.га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 kW·h’ни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 kW·h’га тенг иккита трансформаторга ўзбошимчалик билан улангани аниқланган.

Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 миллиард 415 миллион 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.