«E» гуруҳи доирасида Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилган 1-тур ўйинида Темур Кападзе шогирдлари Афғонистонга қарши саф тортиб, рақибни 8:1 ҳисобида тор-мор этишди. Жасур Жалолиддинов дублга эришган бўлса, захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаев ҳет-трик қайд этди. Алибек Давронов, Алишер Одилов ва Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. 

Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси 2-турни 9 сентябр куни Эрондан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган Ҳонконгга қарши ўтказади. 

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов 9 бор тўп киритилган ўйиндан фотожамланма тайёрлади.