Лига кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида «Интер Майами» Мексиканинг «Крус Асуль» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 54-дақиқасида Месси ва Бускетс Майамидаги мухлислар олқишлари остида захирадан майдонга тушди.
Аргентиналик ва испаниялик юлдузларнинг майдонга тушиши якунда «Интер Майами»га ғалаба келтирди. Лионель Месси 90+4-дақиқада жарима зарбасини голга айлантириб, дебютидаёқ жамоасига 3 очко келтирди.
Лига кубоги. J гуруҳи. 1-тур
22 июль (шанба)
Интер Майами АҚШ – Крус Асуль Мексика – 2:1
Голлар: 1:0 – Тэйлор (44), 1:1 – Антуна (65), 2:1 – Месси (90+4).
Tonight’s Starting XI vs Cruz Azul#CAZvMIA | 8:00PM ET |📺 #MLSSeasonPass on @AppleTV pic.twitter.com/xAKfYsdSf5
— Inter Miami CF (@InterMiamiCF) July 21, 2023












