Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Бугун, 15 июнь куни соат 12:14 да Тошкент шаҳар ФВБга Мирзо Улуғбек тумани «Олий Ҳиммат» МФЙда жойлашган уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетганлиги ва қулаган девор остида 2 ёшли қизалоқ қолиб кетганлиги тўғрисида ташвишли хабар келиб тушган.

Фото: ФВВ

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиқишган ва зарурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширишган.  Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши экани айтилади.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.