-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди. 

Рашидов финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа 8 йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлишди. Сўнгги бор 2015 йили Димитрий Шокин уддалаганди.

Шунингдек, +80 кгда Никита Рафалович кумуш медал соҳибига айланди. У финалда британиялик Каден Куннингҳэмга ютқазиб қўйди.