Тадбир доирасида Ипак Йўли банки Ўзбекистонда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор шартномаларни имзолади.
Хусусан, банк Нидерландия Тараққиёт банки «ФМО» билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, яшил лойиҳаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасини имзолади.
Бундан ташқари, ЕТТБ қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун Ипак Йўли банкига 20 миллион доллар ажратишини маълум қилди. ЕТТБнинг Самарқандда бўлиб ўтган тадбир доирасида имзолаган мандат хати, кредит маблағларидан «яшил» лойиҳаларга сармоя киритиш учун фойдаланишни назарда тутади.
Мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши Ипак Йўли банки ва хорижий молия институтлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳажми ошиб бораётганидан далолат беради ва корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида банкнинг рақобатбардош мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Реклама










