Ҳукм 2022 йил 22 декабрда чиқарилган. Округ суди ҳимоя шикоятини кўриб чиқиб, жазони енгиллаштиришдан бош тортди ва қарорни ўзгартиришсиз қолдирди.

Россиянинг Брянск вилоятида 1 апрел оқшомида сафарбар этилган шахс Украинадаги жангларда икки жияни ҳалок бўлганини билиб, ўнга яқин ҳарбийни гаровга олганди.

Маълумотларга кўра, Самара вилоятининг Чапаевск шаҳридан сафарбар қилинган 35 ёшли Дмитрий Д. автомат ва граната билан қуролланган бўлиб, керак бўлса, уларни қўллаш билан таҳдид қилган. Эркак сафарбар қилинган беш нафар оддий аскар ва уч зобитни гаровга олган. У ҳеч қандай талаблар қўймаган. Айтилишича, гаровга олинганлардан бири фавқулодда хизматлар билан боғланишга муваффақ бўлган. Воқеа жойига етиб келган хавфсизлик кучлари можарони бартараф этишди: Дмитрий Д. гаровга олинганларни қўйиб юборди ва таслим бўлди.

Россия президенти Владимир Путин 21 сентябр куни Украинага қарши уруш учун «қисман сафарбарлик» ҳақида эълон қилди. Сафарбар қилинганлардан тегишли тайёргарликсиз ҳужум бўлинмаларига ўтказилгани, жиҳозларнинг етишмаслиги ва қўмондонлар томонидан қўпол муносабатда бўлгани ҳақида бир неча бор шикоятлар келиб тушган.