Рейслар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда S7 Airlines авиакомпанияси Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Наманган халқаро аэропортларига парвозларни амалга оширмоқда.

S7 Airlines — штаб-квартираси Новосибирскда жойлашган Россия авиакомпанияси. У Россиядаги энг йирик хусусий авиаташувчи бўлиб, 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларига йўловчи ташувларини амалга оширади.