Сурхондарё ва Томск вилоятлари салоҳиятли ишбилармон ва тадбиркорлари ўртасида В2В шаклидаги учрашуви ўтказилди. Унинг доирасида енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғридан тўғри экспортини ташкил этиш, Россия томонидан нефт ва кимё, қурилиш ва ёғоч маҳсулотларини Ўзбекистонга арзон нархларда етказиб берилишига келишиб олинди.

Мамлакат делегацияси аъзолари вилоятдаги саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни арзон нархларда Ўзбекистонга етказиб берилиши масаласи кўриб чиқилди.

Олтой ўлкаси Савдо-саноат палатасида икки ҳудуд тадбиркорлари ва ишбилармонлари В2В шаклидаги учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилгани ҳолда мева-сабзавот ва енгил саноат маҳсулотлари экспорти, буғдой, ўсимлик ёғи, ёғоч каби маҳсулотлар импорти бўйича икки томон тадбиркорлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.