Тадбирда Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Мусулмонлар идораси раҳбарияти ва кенг жамоатчилик қатнашди.

Муфтий сийрат ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳусни хулқларини ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ўргатиш инсон руҳий оламини бойитиши, мазкур китоб халқимизни Расулуллоҳ алайҳиссаломга янада муҳаббатли ва яқинроқ қилиш йўлидаги камтарона уриниш эканини билдирди.