Кўргазмада Қорақалпоғистон тарих ва маданият давлат музейининг 150 дан ортиқ экспонатлари, қорақалпоқ халқи тарихига оид археологик ва этнографик тўпламлар, миллий либослар ва заргарлик буюмлари намойиш этилмоқда.

Қорақалпоғистон тарих ва маданият давлат музейи директори Айжамал Юсупова музей коллекциясини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон ҳукумати томонидан музей моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўзлаб берди.

Кўргазма ўз ишини 6 октябрга қадар давом эттиради.