Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда 17 мингдан зиёд тадбиркор аёл фаолият кўрсатмоқда.
“Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” томонидан 154 085 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, улар 68 057 нафари бандлиги таъминланди.
Хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтлари 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилиши белгиланган.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.
2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағлар жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилади.











