Водий вилоятларида етакчилардан бўлган олий таълим муассасасининг бу йил абитуриентларга қандай янгиликлари бор?

Университетда:
- Филология,
- Физика-математика,
- Ижтимоий иқтисодиёт,
- Тарих,
- Педагогика,
- Табиий фанлар,
- Жисмоний маданият,
- Мактабгача таълим,
- Санъатшунослик,
- Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетлари мавжуд. Уларда 32 та кафедра фаолият юритмоқда. Кундузги таълимда 3 та:

- Социология,
- Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича),
- Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) таълим йўналишлари 2022-2023 ўқув йилида очилди. Кундузги таълимда жами бўлиб 25 та таълим йўналишлари мавжуд.
Масофавий таълимда:
- Компьютер инжиниринги: Компьютер инжиниринги,
- Компьютер инжиниринги: АТ-Сервис таълим йўналишлари 2022-2023 ўқув йилида янги очилди.

Сиртқи таълимда эса 9 та:
- Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича),
- Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили,
- Психология (фаолият турлари бўйича),
- Инсон ресурсларини бошқариш,
- Биология (турлари бўйича),
- География,
- Компьютер инжиниринги: АТ-Сервис,
- Спорт фаолияти: Бокс,
- Спорт фаолияти: Футбол таълим йўналишлари бу йилги абитуриентларни кутади.
Магистртурада:
- Фольклоршунослик ва диалектология,
- Адабиётшунослик: ўзбек адабиёти мутахассисликлари 2022-2023 ўқув йилида очилди. Шунингдек, магистратурада жами бўлиб 13 та мутахассисликлар мавжуд.

2022/2023 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун 25 та таълим йўналишларига 1250 та квоталар ажратилган бўлиб, шундан 275 таси давлат гранти, 975 таси тўлов-шартнома асосида, сиртқи таълим шакли бўйича 9 та таълим йўналишларига 425 нафар, магистратуранинг 13 та мутахассисликларига 78 нафар қабул квоталари белгиланган. Хорижий ОТМлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларида алоҳида квоталар ажратилган бўлиб, 4 та таълим йўналиши бўйича 100 нафардан зиёд кадрлар тайёрлаш белгиланган.

Андижон давлат университетида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ОНЛАЙН рўйхатдан ўтиш, қабул жараёни юзасидан қизиқтирган саволлар бўйича жавоб бeриш мақсадида “Мурожаатлар маркази” (CALL-CENTER) ташкил этилди.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, қабул масалалари бўйича ҳар қандай саволларингизни мазкур call-center рақамларига йўллашингиз мумкин.
Соат 9:00 дан 18.00 га қадар қуйидаги рақамларга:
📞 Ўзбек тилидаги мурожаатлар учун:
📞 Рус тилидаги мурожаатлар учун:
Андижон давлат университетининг расмий саҳифалари
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида









