Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, йиғилишда қуйидаги биноларда муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди:
барча вилоят, туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма ва бўлимларида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида;
барча туман солиқ инспекциялари ва вилоят солиқ бошқармаларида;
барча вилоят, туман ва шаҳар прокуратуралари, Бош прокуратура департаменти ва мажбурий ижро бошқарма ва бўлимларида;
барча вилоят, туман ва шаҳар адлия идоралари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимларида;
барча вилоят, шаҳар ва туман молия, ғазна, пенсия идоралари, суғурта ташкилотларида;
камида 1 мингта маҳалла идораси биноларида.
Йиғилишда белгилаб берилган чора-тадбирлар ҳисобига жорий йилнинг ўзида муқобил энергия манбалари қурилмаларининг қўшимча 1 триллион сўмлик бозори яратилади.
“Шу муносабат билан ҳар бир вилоятда камида 1 тадан шундай қурилмаларни ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди”, дейилади маълумотда.











