Қозоғистон ҳукумати аҳолига коронавирусга қарши қайтадан тўлиқ эмланишга рухсат берди.
Маълум қилинишича, республика бош санитария врачи Айжан Есмагамбетова бу ҳақдаги тегишли ҳужжатни имзолаган.
Бунда коронавирусга қарши сўнгги эмлов ва қайтадан тўлиқ курс олиш оралиғидаги вақт камида уч ойни ташкил этиши лозим.
Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ўтган суткада Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ учта янги ҳолат қайд этилган.











