Унга кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб:
- 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда - 3 йил муддатга;
- 5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача миқдорда - 5 йил муддатга;
- 15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда - 10 йил муддатга озод этилади.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга президентнинг "Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қароридаги вазифалар ва эркин иқтисодий зоналарнинг 100 дан ортиқ иштирокчилари мурожаатлари асос бўлган.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилингани айтилади.
Бундан олдин 1 майдан норезидентларнинг Ўзбекистондаги даромади бўйича солиқ ставкаси 12 фоиз миқдорида белгиланиши хабар қилинганди.











