Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қатор вазифаларни белгилаб берди.
Энг аввало, апрель ойида:
- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;
- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;
- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.
Йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.
Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Бундан аввал поликлиникаларда янги хизмат турларини пулли асосда ташкил қилишга рухсат берилиши хабар қилинганди.











