Қайд этилишича, бугун 18 март куни соат 07:22 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида дарахт автомашиналар устига қулаганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
“Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши натижасида 6 та (KIA, Gentra, Nexia-3, Damas, Cobalt, Niva) енгил автомобил шикастланган. Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўраб қолади”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Миробод туманида жойлашган автотураргоҳдаги ҳайдовчисиз Сobalt автомобили пастликка ҳаракатланиб, атрофдан оқиб ўтган Салар каналига тушиб кетганлиги хабар қилинган эди.











