Маълум қилинишича, Ойдинхон Маннопова – 1998 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган тажрибали дипломат.

У икки томонлама ва кўптомонлама ҳамкорлик бошқармаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси (2007-2011, 2014-2015) ва Қозоғистон Республикаси (2018-2022)даги элчихоналарида дипломатик ва консуллик вазифаларини бажарган.

Маннопова – Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академиясини тамомлаган, сиёсий фанлар номзоди.