Мамлакат президенти Александр Вучич футболчиларга 1 млн евро мукофот пули ваъда қилганди ва Португалия (2:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг пул Сербия футбол федерацияси ҳисобига ўтказилди.

Аммо футболчилар ушбу маблағни хайрияга — касал болаларга ёрдам бериш фондига ўтказишга қарор қилишди.