«Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ тумани халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президентимизнинг эътиборида», дейилади хабарда.

Бир марталик пул ёрдами қишлоқ фуқаролар йиғинлари кесимида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек, уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.