-52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров филиппинлик Карло Пааламга қарши рингга кўтарилди. Беллашув 2-раундда боксчиларнинг жароҳати туфайли тўхтатилди ва рақибга очколар бўйича 0:4 ҳисобидаги ғалаба берилди.

-63 кг вазнда Элнур Абдураимов эса арманистонлик Овганнес Бачковга 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа, Рио-2016да 7та медалга эга чиққан Ўзбекистон бокс миллий жамоаси (эркаклар) бу сафарги мусобақани битта медаль билан якунлайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, +91кг вазнда Баҳодир Жалолов медални нақд қилган. Сурхондарёлик боксчи 4 август кунги яримфиналда британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилади.











