Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодий фаолият турлари, соғликни сақлаш ва ижтимоий соҳада янги ташкил этилган корхоналар тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра:
- 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 899 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди;
- Ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 844 тани ташкил этмоқда;
- Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (ушбу соҳада) янги ташкил этилган корхоналар 9,2 фоизга ўсган;
- Соғликни сақлаш ва ижтимоий соҳада энг кўп корхоналар Тошкент шаҳри (75 та), Фарғона вилояти (103 та), Самарқанд вилоятида (87 та) ташкил этилган.
- Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилган корхоналар жорий йилнинг биринчи ярмида энг кўп савдо соҳасида ташкил этилган - 18 726 та;
- Бундан ташқари, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 7 814 та, қурилишда – 3 614 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 3 345 та, ахборот ва алоқада – 1 319 та, ташиш ва сақлашда – 1 319 та, бошқа соҳаларда – 6 537 та янги корхоналар ташкил этилган;
- 2021 йил январь-июнь ойларида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 54 693 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоизга кўпроқ дегани;
- Ҳудудлар кесимида энг кўп ташкил этилган янги корхоналар Тошкент шаҳри ( 9 139 та), Қашқадарё (6 637 та) ва Самарқанд вилояти (5 260 та)га тўғри келади.










