Телескопда 1980-йиллардаги компьютер билан муаммолар юзага келгани сабабли у 13 июндан бери ишламаяпти. Тахмин қилинишича, компьютер носоз хотира платаси сабабли ўчиб қолган.

NASA авиадиспетчерлари компьютерни қайта юклашга ҳаракат қилишган, бироқ муаммо ҳал бўлмаган. Ҳозирда мутахассислар захира хотира блокига ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Агар у ишлаб кетса, унда телескоп барча асбоблар ёқилишидан олдин текширилади. Ҳозирча телескопдаги камералар ва бошқа асбоблар хавфсиз режимга ўтказилган.

1990 йилда фазога учирилган «Хаббл» унда ўтказилган бир қатор таъмирлаш ишларига қарамай эскириб бормоқда.

Аввалроқ машҳур телескоп коинотда қолаётганининг 31 йиллигини гигант сайёра шаклланишини муҳрлаш билан нишонлаганди. Июн бошида «Хаббл», шунингдек, ўзига қўшни галактиканинг тортиш кучи таъсирида деформацияланган галактикани аниқлаганди.