Унинг сўзларига кўра, 2 йилда прокурорлар томонидан 7500дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган.
“Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500дан ортиқ қарори бекор қилинган. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деди Шавкат Раҳимов.
Ўз навбатида, адлия вазири Русланбек Давлетовнинг билдиришича, уйи “снос”га тушганларга ер эмас, пул берилади.
“Уйи сносга тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилади. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради”, деди адлия вазири.











