Kun.uz манбаси хабарига кўра, Абдуғофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, у бошқа ишга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуғофур Аҳмедов 2019 йилнинг сентябр ойи бошларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага раҳбар бўлганди.

Абдуғофур Аҳмедов муқаддам Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.