Президентнинг «Қурилиш жараёни иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, қурилиш соҳасида назоратни кучайтириш ва сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Қурилиш вазирлиги, Қурилишда назорат инспекцияси, Қурилишда стандартлаштириш республика маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017-2020 йиллар давомида қурилган ва фойдаланишга қабул қилинган ҳамда фойдаланишга қабул қилиш жараёнида бўлган барча биноларни 2021 йил давомида тўлиқ қайта назоратдан ўтказади.
Назорат ишлари натижаси бўйича:
- қурилиш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича айбдор мансабдор шахсларга чора кўриш учун прокуратура органларига киритади;
- қурилиш соҳасида аниқланган ва бартараф этилиши мумкин бўлган барча хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича буюртмачиларга кўрсатмалар киритилиши ва бажарилишини таъминлайди;
- амалга оширилган ишлар тўғрисида 2021 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
Маданият вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
- ЮНЕСКО умумжахон мероси рўйхатига киритилган шаҳарларнинг тарихий ҳамда муҳофаза (буфер) ҳудудларида жойлашган объектлар аниқ рўйхатини шакллантиради;
- 2021 йил 1 декабрга қадар ушбу ҳудудлардаги объектлар;
- шу жумладан улар атрофини қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш тартибини аниқ белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.











