Вазирлар Маҳкамасининг “Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа доирасида Шаҳрисабз шаҳри бўйича:

  • 57,58 км канализация коллекторлари, 279,6 км ўзиоқар (самотек) оқова қувурларини қуриш;
  • 14,11 км мавжуд ўзиоқар (самотек) канализация коллекторини реконструкция қилиш;
  • 10 дона канализация насос станцияларини қуриш;
  • 6,7 км юқори босим коллекторларини қуриш;
  • 14,3 км мавжуд канализация коллекторларини ювиш ва тозалаш;
  • канализация қувурларига 27 850 дона абонент уланишларини қуриш;
  • қуввати 39,0 минг метр куб бўлган оқова сув тозалаш иншоотини қуриш;
  • Шаҳрисабз шаҳар сув таъминоти корхонаси томонидан тизимга хизмат кўрсатиш мақсадида машина ва механизмларни харид қилиш кўзда тутилган.

Китоб шаҳри бўйича:

  • ўзиоқар (самотек) 120,85 км ички оқова тармоқлари ва 22,03 км коллекторларни қуриш;
  • 4 дона канализация насос станцияларини қуриш;
  • 1,835 км юқори босим канализация коллекторини қуриш;
  • канализация қувурларига 10 100 дона абонент уланишларини қуриш;
  • қуввати 14,0 минг метр куб бўлган оқова сув тозалаш иншоотини қуриш;
  • Китоб шаҳар сув таъминоти корхонаси томонидан тизимга хизмат кўрсатиш мақсадида машина ва механизмларни харид қилиш назарда тутилган.
  • Лойиҳанинг умумий миқдори – 91 882,8 минг евро эквивалентда.

Лойиҳа натижасида 2045 йил лойиҳа ҳудудларидаги демографик ўсишни ҳисобга олган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида 14 фоиздан 86 фоизга ва Китоб шаҳрида 0 фоиздан 81 фоизгача аҳоли оқова сув тизимлари билан қамраб олиниши кўзда тутилган.