Очиқ мулоқотда вазирлик олдида турган долзарб вазифалар ва режалар ҳақида сўз борди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги мувофиқ 2020 йилда 14 та ихтисослаштирилган таянч мактаблари ташкил этилди ва жиҳозланди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳомий сифатида бириктирилди ва 10 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди.

Шунингдек, 2021 йилда – 82 та, 2022 йилда – 64 та ва 2023 йилда – 45 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати