АОКАда ўтказилган брифингда берилган маълумотларга кўра, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни жорий этишда инфратузилмани ривожлантириш мақсадида: 

  • 1 миллионта Интернет тармоғида кенг полосали уланиш портлари ўрнатилган ва уларнинг умумий сони 3 миллионтага етказилган;
  • 32 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилди;
  • 3 мингта таянч станциялари кенг полосали технологиялари асосида модернизация қилинди;
  • 5 петабайт сиғимга тенг Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилди.

Мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди (1 Мбит/с интернет нархи 40,0 минг сўм).

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига, шу жумладан 8 095та халқ таълими, 5 440та мактабгача таълим ва 3 207та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, 5 641та мобил алоқа таянч станциялари ишга туширилган.