Оқ уйнинг амалдаги раҳбари демократлар Оқ уй ва сенатни эгаллаб олсалар, президент лавозими учун “қақшатқич жангга киришиши”ни маълум қилган.

“Мағлуб бўлиб, “яхши, мен мағлуб бўлдим” дейиш мумкин. Бироқ бошқа сафар бундай қиларман, балки қилмасман ёки одатий ҳаётга қайтарман. Бироқ сен катта устунлик билан ғалаба қозонсанг-у, бироқ сендан ғалабани тортиб олишса ва натижаларни сохталаштиришса – бунга йўл қўйиб бўлмайди”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

АҚШда 2020 йил 3 ноябрда ўтган президент сайловлари натижаларига кўра Байден ғалаба қозонди. Демократга 306 сайловчи, Трампга эса 232 сайловчи ўз овозини берган. Ушбу натижалар 6 январда конгресс томонидан тасдиқланиши лозим. Бироқ Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортмоқда. 

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, демократлар ғалабаси АҚШда “коммунизм бошланишини” англатади.