“Аввало шуни таъкидлашни истардимки, ушбу резолюция Озарбойжон учун оддий қоғоздан бошқа нарса эмас. Тор сиёсий амбициялар учун қабул қилинган ушбу ҳужжат халқаро ҳуқуқ, БМТ низоми ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қарорларининг қўпол равишда бузилишидан ташқари, Франциянинг Минск гуруҳи ҳамраиси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида ниятлари ва холис фаолияти тўғрисида жиддий саволлар туғдиради”, – деди Хажиев.

“Сенатнинг бундай ташвиқотли қадами Франция сиёсий доиралари анъанавий хурофотларининг яққол намунасидир”, – деди у.

Франция Сенати чоршанба куни ҳукуматни ТҚРни тан олишга чақирувчи резолюция қабул қилди. Ҳужжатни қўллаб-қувватлаш учун 305 сенатор овоз берган бўлиб, фақатгина бир сенатор ушбу резолюцияни қўллаб-қувватламаган.