Литва ҳукумати чоршанба куни Польшадаги америкалик ҳарбийлар режалаштирилган ҳарбий машғулотлар учун кўчирилишини маълум қилди.

«Машғулотлар «мудофаавий характерга эга ва қўшниларга, жумладан Беларусга қарши қаратилмаган», дейилади хабарда.

Аммо ҳарбийлар режалаштирилганидан олдинроқ келмоқда ва улар кўпроқ вақт Литвада қолишади. Беларусдаги воқеалардан олдин, июнь ойи охирида ва август ойи бошида Литва мудофаа вазири Раймундас Кароблис АҚШ контингенти икки ҳафта давомида мамлакатда бўлишини маълум қилганди.

Энди эса ноябргача давом этиши айтилаётган машғулотларда америкалик 500 нафар ҳарбий хизматчи ва 40та махсус техника иштирок этади.