Мазкур тадбирларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилади.
Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар “Маҳалла” телеканалини “Фейсбук”даги саҳифасида қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишлари мумкин бўлади: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 14 июль кунги видеоселектор йиғилишида ҳокимлар ижтимоий тармоқлардан тушган саволларга ҳар куни жавоб бериши тўғрисида топшириқ берганди.











