Бу ҳақда Африканинг шарқий соҳили яқинида жойлашган оролларнинг туризм, фуқаролик авиацияси, портлар ва денгиз ташувлари бўйича вазири Се Дидье Догли маълум қилди, деб хабар берди Travel & Leisure нашри.
Айни вақтда Сейшелда коронавирусга чалиниш бўйича 11 та ҳолат қайд этилган. Бироқ сайёҳлар дам олгани келиб мамлакатга инфекция олиб киришлари хавфи мавжуд. Бизнес вакиллари ҳукуматнинг бу қарорини қўллаб-қувватлаган. “Круиз индустрияси бутун дунё бўйлаб коронавирус тарқалишининг асосий катализатори бўлди ва ҳукумат коронавирус ўрта муддатли истиқболда кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни юмшатиш учун ҳар томонлама пухта ўйланган қарор қабул қилди”, деб айтган миллий портлар бошқармаси директори Ронни Брут.
Аввалроқ бир нечта круиз лайнерларида коронавирус тарқалиши кузатилганди.












