Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖнинг мулки ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, ҳудудий комиссиялар томонидан уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда уй-жойларни ўз номларига расмийлаштириб олишди.

Аммо, турли сабабларга кўра, уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКга тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15 фоиз қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

Масалан, 1 м2 ўртача 3 980 000 сўмлик уй-жойларда нарх қўшилган қиймат солиғи билан 4 577 000 сўмни (ҚҚС 597 000 сўм) ташкил қилади. (Ушбу мисол Тошкент шаҳрида 1 та қурилган 7 қаватли уйлар мисолида келтирилган бўлиб, вилоятлар бўйича уларга тақдим қилинган нархларга мутаносиб равишда ўзгаради).

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, уй-жойларга бириктирилган фуқаролардан уй-жойлар нархлари ҚҚС қўшилиши ҳисобига кескин ошиб кетишининг олдини олиш учун жорий йилнинг июнь ойи 15 санасига қадар хонадонларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштиришлари сўралади.

P.S.: Ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.