Эфирнинг шу қисмига CNN телеканали эътибор қаратган. 

Таъкидланишича, спортчи Луизиана штатига коронавирус пандемияси ва унинг оқибатларини енгишда одамларга ёрдам тариқасида 5 млн доллар хайрия қилган.

Телебошловчи спортчига бу сахийлиги учун миннатдорлик билдириб, унинг хайр-эҳсони бошқа одамларни ҳам шундай йўл тутишга ундашини айтган. “Дрю, биз сени яхши кўрамиз!”, деб айтган телебошловчи ва шундан кейин ёшларини тия олмаган ҳамда томошабинлардан бу учун узр сўраган.