Контиолахтида ўтказилган Жаҳон Кубоги босқичидаги таъқиб пойгаси 31 ёшли спортчи учун фаолиятидаги сўнггиси бўлди.
Қайд қилиш жоизки, Мартен пойгада 1-ўринни эгаллаб, фаолиятини чиройли тарзда, ғалаба билан якунлади.
Фуркад 10 йил давом этган фаолиятида шахсий пойгаларда 83 марта ғалаба қозонган ва умумий ҳисобда 150 марта Жаҳон Кубоги шоҳсупасига кўтарилган. У Олимпия ўйинларининг 5 карра ғолиби, Катта биллур глобусининг 7 карра соҳиби, 13 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.










