Сарож, шунингдек, Европа Иттифоқининг Ливия ихтилофини тартибга солишдаги “камтарона” ҳаракатларини танқид қилган.
“Биз ҳимоя кучларини ўз ҳукуматимизни эмас, балки 9 ой давомида тинимсиз бомбардимонга учраган Ливия аҳолисини ҳимоя қилиш учун қаршилаган бўлардик”, деб айтган сиёсатчи.
Унинг таъкидлашича, халқаро кучлар БМТ раҳнамолигида ҳаракат қилиши лозим. Бу кучлар Европа Иттифоқи, Африка иттифоқи ёки Араб давлатлари лигаси кучлари бўлиши мумкин.
19 январда Берлинда Ливиядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтади. Унда Ливиядаги ихтилофнинг барча томонлари иштирок этиши кутилмоқда.












