Сарож эса Москвага 13 январда келади.
11 январда Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливиядаги қарама-қарши томонларни 12 январдан ўт очишни тўхтатишга ҳамда дарҳол музокаралар столи атрофига ўтиришга чақирган. Ҳафтар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, бироқ Триполига юришни давом эттиришини айтган. Сарож ҳам Ҳафтар армияси ортга қайтарилиши талаби билан ярашувни қўллаб-қувватлаган. Шундан кейин икки томон 12 январга ўтар кечаси жанговар ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлган, бироқ исталган қоидабузарлик учун жавоб беришни ваъда қилган.












