Таъкидланишича, тартибсизликлар мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Порвенирдаги турмалардан бирида юз берган.
Ушбу воқеа Ҳондурасда 3 кун ичидаги иккинчи шундай воқеа бўлмоқда. 21 декабрда Ҳондураснинг Тела шаҳридаги турмада маҳбуслар орасида юз берган отишмада 18 киши ҳалок бўлган.
Бундан бир ҳафта олдин мамлакат раҳбарияти ахлоқ-тузатиш тизимида фавқулодда вазият эълон қилиб, миллий ахлоқ-тузатиш институти ваколатларини тўхтатганди. Жазони ижро этиш тизими ва балоғатга етмаганларни қамоқда ушлаб туриш марказларини бошқариш учун жавобгарлик қуролли кучлар ва миллий полицияга топширилган.











