Миллий хавфсизлик кучлари расмий вакили Хосе Коелленинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 17ларда Тела шаҳридаги қамоқхоналардан бирида отишма юз берган. Дастлаб уч кишининг жасади топилган, сўнгра қурбонлар сони 18 нафарга етган, яна 16 киши жароҳатланган.

Унинг сўзларига кўра, алоқа ёмонлиги боис отишма тафсилотлари номаълумлигича қолмоқда.

Бунгача Ҳондурасдаги қатор қамоқхоналарда содир бўлган тартибсизликлар натижасида 15га яқин киши ҳалок бўлганди. 17 декабрь куни мамлакат ҳукумати қамоқхоналар тизимида фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди.