Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг Суриядаги "Тинчлик булоғи" операцияси давом этиши мумкинлигини истисно қилмади.
"Шубҳасиз. Охирги террорчи минтақани тарк этмагунича бу ишни тўхтатмаймиз. Суриядан бошқа давлатлар чиқиб кетмагунича биз у ерни тарк этмаймиз. Биз Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини қўллаб-қувватлаймиз", - деди Эрдўған журналист саволига жавобан.
Шу билан бирга, Туркия раҳбари Анқара Суриянинг "бўлиниб кетишини хоҳламаслигини" таъкидлади.
У Туркия Адана келишувига асосан операция ўтказишга ҳақли эканлигини айтди.
"Агарда минтақа террорчи ташкилотлардан тозаланмайдиган бўлса, биз Адана келишуви доирасида операцияни давом эттирамиз", - деди Эрдўған.












